Бугун 10 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Юнусобод туманида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Юнусобод туманида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро М.А. инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситасидан 182 донасини 13,6 млн сўмга, фуқаро А.А. (муқаддам судланган) 46 донасини 3 млн сўмга сотган вақтида ушланганлар.

Шунингдек, тадбир давомида М.А. ва А.А.га дори воситаларини етказиб берувчи 3 нафар фуқородан 653 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:28 27.05.2025. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!