Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Юлдуз Усмонова залдан жеркиб ҳайдаган ёш болали аёл ким эди?

Юлдуз Усмонова залдан жеркиб ҳайдаган ёш болали аёл ким эди?

Ижтимоий тармоқларда Юлдуз Усмонованинг фарзанди йиғлаган аёлни залдан чиқариб юборгани акс этган видеоролик тарқалди. Ушбу видеоролик жамоатчиликнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлгач, артистнинг қизи Нилуфур Усмонова оммага мурожаат билан чиқди.

Нилуфар Усмонова залдан кўпчилик меҳмонлар олдида жеркиб чиқариб юборилган аёл ўз фарзандининг энагаси эканлигини маълум қилди.

Хонанданинг сўзларига кўра, у ўзининг янги мусиқий альбоми  тақдимотини ўтказган. Кечага хонанданинг ўз фарзандлари энагаси билан келган бўлиб, уйқу илитгани боис бола ғингшиган ва альбом тақдимотининг тинч ўтишига халақит қилган.

Шу боис Юлдуз Усмонова аёлни залдан чиқиб кетишини қатъий талаб қилган.

Онасининг видеороликдаги акс этган қўпол муносабати муҳокамаларга сабаб бўлаётганлигини “қора пиар” сифатида баҳолаётган Нилуфар Усмонова видеоролик орқали чиқиш қилди ва мусиқий альбом тақдимотига йиғлаб халақит қилган фарзанди қайси эканлигини оммага намойиш қилди.

Ҳозирча Ўзбекистон Халқ артистининг ўзи воқеа юзасидан изоҳ билдиргани йўқ.

 

Киритилди: 11:51 13.02.2020. Ўқилди: 15623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!