Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Йўл қурилишлари кўздан кечирилди

Йўл қурилишлари кўздан кечирилди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов бошчилигида Самарқанд вилояти, Булунғур туманидаги 4Р47 “Булунғур – Ургут” автобиль йўлининг 2 км қисмидан ўтувчи темир йўл кесишмасида транспорт туннели қуриш объектида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-404-сонли Қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш давомида, мазкур қурилиш объекти бўйича Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ, Булунғур туман ҳокимлиги ва бошқа мутассади ташкилотлар масъул ходимлари иштирокида мавжуд муаммолар ўрганилиб, объектда қурилиш тўхтамаслиги учун худудда жойлашган темир йўл инфратузилмасини зудлик билан кўчириш масаласи бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, ортиқча ҳаражатларни мақбуллаштириш чораларини кўриш, мавжуд хато ва камчиликларни бартараф этиш, объектни ўз вақтида ва сифатли топшириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Киритилди: 11:45 17.04.2024. Ўқилди: 535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!