Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун энг юқори жарималар қайси мамлакатда белгиланган?

A A A
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун энг юқори жарималар қайси мамлакатда белгиланган?

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори бўйича биринчи ўринни Финляндия эгаллади. Бу ҳақида 28 октябрь куни Cар.ру хабар берди.

Финляндия энг юқори жарималарга эга. Бу 200 минг долларни (тахминан 1 890 000 000 сўм) ташкил этади. Ушбу мамлакатда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун максимал жарима миқдори чекланмаган. Маҳаллий қонунларга кўра, жарималар миқдори ҳуқуқбузарнинг бир йил давомида олган маошига қараб ҳисобланади.

Жарималарни энг кам миқдори мавжуд бўлса-да, энг кўп миқдори белгиланмаган. Тўлаб бўлмас жарималарни ўрнига бошқа маъмурий жаъзо қўлланилиши мумкин. Масалан, маст ҳолатда автомобиль ҳайдаш 4,5 минг евро (тахминан 48 миллион сўм) миқдорида жарима ёки уч йил муддатга машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Хавфсизлик камарисиз машина бошқариш Финляндияда 135 евро (тахминан 1 410 000 сўм), қизил светофор учун минимал жарима нархи 90 евро (тахминан 940 000 сўм) туради.

 

Киритилди: 10:55 30.10.2019. Ўқилди: 3181 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!