Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Йўл ҳаракати қоидабузарликларни жарима баллари асосида баҳолаш тартиби белгиланди

Йўл ҳаракати қоидабузарликларни жарима баллари асосида баҳолаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, жарима баллари фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича қабул қилинган қарорлар асосида ҳисобланади.

Жарима баллари ҳайдовчилар қоидабузарликларни биринчи марта содир этган кундан бошлаб, кейинги йил шу кунга қадар амалда ҳисобланади.

Жарима балларини ҳисоблаш даврида жарима баллари ўн икки баллга етмаса, тўпланган баллар кейинги жарима балларини ҳисоблаш даври учун ҳисобланишига йўл қўйилмайди.

Жарима балларини ҳисоблаш тартиби:

▫️жарима баллари тизими "Э-жаримабалл" модули орқали инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисобланади;
▫️ҳайдовчилар ўзининг жарима баллари ҳақидаги маълумотларни исталган пайтда "Э-жаримабалл" тизими орқали олишлари мумкин;
▫️ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар саккиз баллга тенг бўлганда "SMS" хабар юбориш йўли билан огоҳлантирилади;
▫️суд томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган деб топилса, жарима баллари ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Мазкур қарор 2025-йил 1-июндан кучга киради.

Киритилди: 13:41 10.05.2025. Ўқилди: 734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!