Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Юк ташишда янги давр: Трансафғон йўли муддат ва харажатни қисқартирмоқда

Юк ташишда янги давр: Трансафғон йўли муддат ва харажатни қисқартирмоқда

Ўзбекистон ва Россия Трансафғон темир йўлини лойиҳалаштиришади. Россиянинг республикадаги савдо ваколатхонаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, янги транзит йўлаклари юк ташиш муддати ва нархини 30-40 фоизга қисқартириш имконини беради.

Ўзбекистон ва Россия мутахассислари Жануби-Шарқий Осиё ва МДҲ давлатлари, Хитой ҳамда Европа ўртасида янги энг қисқа транзит йўлакларини яратадиган Трансафғон темир йўлини лойиҳалаштиришади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.

"Ўзбекистон ва Россия лойиҳа бюролари биргаликда Трансафғон темир йўлини лойиҳалаштиришади. Афғонистон ҳудуди бўйлаб ўтадиган йўналишлар Термиз - Мозори Шариф - Кобул - Пешовар темир йўлининг бир қисмига айланади. Бу янги энг қисқа транзит йўлакларини яратиб, Жануби-Шарқий Осиё бозорларини МДҲ, ХХР ва Европа бозорлари билан боғлайди," - дейилади хабарда.

"Лойиҳа юк ташиш муддати ва нархини 30-40 фоизга қисқартириш имконини беради. Ўзбекистон - Афғонистон - Покистон йўналиши эса лойиҳанинг бир қисми бўлади," - дея қўшимча қилинган матбуот хизматида.

Киритилди: 22:50 25.04.2025. Ўқилди: 524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!