Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ёввойи отлар 200 йил ўтиб Қозоғистон даштларига қайтди

Ёввойи отлар 200 йил ўтиб Қозоғистон даштларига қайтди

Илгари Прага ва Берлиндаги ҳайвонот боғларида сақланаётган дунёдаги сўнгги ёввойи Пржевалский отлари Қозоғистонга етиб келди, дея The Guardian нашри хабар берди.

Қозоғистон даштларида сўнгги 200 йил ичида ушбу олтита тойчоқ ва айғир биринчи ёввойи отлар бўлиши кутилмоқда. Уларнинг аждодлари бу ерларда минг йиллар давомида яшаб келган. Бироқ 1960 йилларда ёввойи отлар популяцияси инсон фаолияти туфайли деярли йўқ бўлиб кетган. Эндиликда уларнинг табиий яшаш жойларини тиклаш режалаштирилган.

Қозоғистонга келган отлар Мюнхен ва Прага ҳайвонот боғларида сақланиб қолган икки гуруҳга тегишли. Жами саккизта жониворни олиб келиш режалаштирилган, аммо отлардан бири парвозни амалга ошира олмаган.

Прага ҳайвонот боғи мутахассиси Филип Машекнинг таъкидлашича, замонавий ҳайвонот боғининг асосий мақсади нафақат йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларни ҳимоя қилиш ва кўпайтириш, балки уларни ўзлари тегишли бўлган ёввойи табиатга қайтаришдир.

Улар дунёда қолган ягона ёввойи отлар. Mustangлар ёввойи ҳолга келган хонаки отлардир, — дея таъкидлаган Машек.

Келгуси беш йил ичида Қозоғистонга жами 40 та от ташиш режалаштирилган.

Киритилди: 00:28 14.06.2024. Ўқилди: 6066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!