Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини йиғиш тартиби белгиланди

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини йиғиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (245-сон, 15.05.2026 й.) билан “Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, жисмоний ва юридик шахслар ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар объектларининг фойдаланувчилари бўлиши мумкин.

💸 Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёси, шунингдек озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар махсус рухсатнома асосида ҳақ эвазига йиғилади ва тайёрланади.

✅ Фанлар академияси мазкур хомашё ва ўсимликларни махсус фойдаланиш тартибида йиғиш ва тайёрлаш захирасини аниқлайди.

⛔️ Бунда ёввойи ўсимликлар ўсадиган ерларнинг умумий майдони 0,1 гектардан, ўт қопламаси 10 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.

📝 Фанлар академияси ҳар йили 15 апрелгача туман (шаҳар) кесимида тегишли захиралар тўғрисидаги хулосани Экология қўмитасига тақдим этади.

📜 Ёввойи ўсимликлардан махсус фойдаланишнинг йиллик квотаси ҳар йили 10 майгача Экология қўмитаси раисининг буйруғи билан тасдиқланади.

Киритилди: Бугун 12:06. Ўқилди: 235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!