Бугун 13 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ёшларнинг "Яшил ташаббуслар"и қўллаб-қувватланади

 Ёшларнинг "Яшил ташаббуслар"и  қўллаб-қувватланади

Ҳукумат қарори (631-сон, 08.10.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги "Яшил ташаббуслар"ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низом Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги "Яшил ташаббуслар"ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, Жамғарма фаолиятини бошқариш, унинг маблағларини тақсимлаш, ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.

✅ Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади, жумладан:

🔹 ёшларда табиатга муҳаббат ҳиссини уйғотиш, уларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш;

🔹 ёшларнинг экологик тоза технологияларни жорий этиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, яшил энергия манбаларидан фойдаланиш каби экологик лойиҳаларини қўллаб қувватлаш;

🔹 мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлашда ёшлар иштирокини кучайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш;

🔹 ёшларнинг дарахт кўчатларини экиш ва парваришлаш каби экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш.

📌 Жамғарма маблағлари ҳисобидан унинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида фойдаланилади.

Киритилди: 18:39 09.10.2025. Ўқилди: 494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!