Бугун 13 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Афғонистоннинг жавоб операциясида 58 нафар Покистон аскари йўқ қилинди — Забиҳуллоҳ Мужоҳид

Афғонистоннинг жавоб операциясида 58 нафар Покистон аскари йўқ қилинди — Забиҳуллоҳ Мужоҳид

“Толибон” матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид кеча тунда ўтказилган операция давомида покистонлик аскарлардан 58 нафари ҳалок бўлгани ва яна 30 нафари яраланганини маълум қилди.

Унинг қўшимча қилишича, Дюранд чизиғи бўйлаб амалга оширилган жавоб операциялари пайтида Покистон ҳарбийларининг бир қанча қурол-аслаҳалари ҳам қўлга киритилган.

У, ўз навбатида, 9 нафар афғон аскари ҳам ҳалок бўлгани ва 16 нафари яралангани, шунингдек, Покистоннинг 20 та хавфсизлик пости йўқ қилинганини айтди.

Покистон томони ҳозирча Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг баёнотига муносабат билдирмади.

Киритилди: 17:31 12.10.2025. Ўқилди: 1090 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!