Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ёшлар иттифоқи вакилига савол: «Қачонгача асфалтга расм чиздириш билан чекланасизлар?»

A A A
Ёшлар иттифоқи вакилига савол: «Қачонгача асфалтга расм чиздириш билан чекланасизлар?»

Кеча АОКАда Ёшлар иттифоқи ва Бош прокуратура вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди. 

Унда журналист Ёшлар иттифоқи вакилига савол билан мурожаат қилди. 

“Деворга расм чизиш, плакатга расм чизиш, баён ёзиш каби тадбирлар билан чекланяпсизлар. Ёшлар Иттифоқи ташкил этилаётганда унга ёшлар масалалари бўйича жуда катта ваколатлар берилган эди. Нима деб ўйлайсиз, коррупцияга қарши курашишда тадбирларингизнинг сифати, самарадорлиги эскириб қолмадими? Қачонгача деворга расм чизиш, асфалтга расм чизишлар билан чекланасизлар?”

“Ёшлар иттифоқи асосан жамоат ташкилоти ҳисобланади, — деди Иттифоқ вакили Акмал Алимов. — Бизнинг асосий ишимиз — тарғибот, тушунтириш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборат. Асфалтга, деворга ёки плакатга расм чизиш танловлари асосан мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилади. Фақат расм чизиш эмас, ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, конференциялар ҳам ташкил этамиз. Бу йилдан он-лайн семинарлар ўтказиш йўлга қўйилди, бунда ҳар бир соҳанинг мутахссислари иштирокида видеоселектор тарзида ёшларга маърузалар ўқиб берилади”.

Киритилди: 12:26 30.08.2019. Ўқилди: 2372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!