Франция мамлакати мезбонлик қилаётган Паралимпия ўйинларининг эркаклар ўртасида найза улоқтириш (F57) бўйича сўнгги ҳал қилувчи финал баҳси бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Ёрқинбек Одилов найзани 50.32 метрга улоқтирди ва Паралимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтишимиз жоизки, “Париж-2024” Паралимпия ўйинларида ҳозирча Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 5 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медаль мавжуд.