Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ёрдам излаган фаластинликлар ўлдирилди — Ғазодан огоҳлантирувчи манзара

Ёрдам излаган фаластинликлар ўлдирилди — Ғазодан огоҳлантирувчи манзара

Жиноятчи Исроил Ғазо жанубида камида яна олти нафар ёрдам сўровчини отиб ўлдирди. Бу воқеа Ғазодаги баҳс-мунозарали Гуманитар жамғарма бошқараётган ёрдам пунктига шошилаётган оломонга аскарлар ўт очиб, уч кишини ўлдирганидан бир кун ўтиб содир бўлди.

Исроил Бош вазири Нетаняҳу Ғазога берилган зарба ҲАМАС етакчиси Муҳаммад Синварни ўлдирганини таъкидламоқда, Фаластин гуруҳи эса ҳозирча бу ҳақда изоҳ бермади.

Бугун Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумлари натижасида 43 киши ҳалок бўлди. Улардан саккиз нафари шимолий секторда Ғазолик журналист Усама ал-Арбиднинг уйига қилинган ҳужумда ҳалок бўлди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Исроилнинг Ғазога қарши уруши оқибатида камида 54 084 фаластинлик ҳалок бўлган, 123 308 нафари эса яраланган. Ҳукумат матбуот хизмати вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ҳалок бўлгани тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ошганини маълум қилди.

Киритилди: 20:22 28.05.2025. Ўқилди: 660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!