Ёқутистонлик синоптиклар вилоят марказида ҳаво ҳарорати минус 51 даражагача тушиши ҳақида огоҳлантирди. Бўрон ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.
Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.
"Хавфли об-ҳаво ҳодисаси ҳақида огоҳлантириш. 2025 йилнинг 1 январидан 4 январигача Якутск ва унинг атрофида ғайритабиий совуқ об-ҳаво кузатилади, ҳавонинг ўртача кунлик ҳарорати иқлим меъёридан 7°С ва ундан кўпроққа пасаяди", — дейилади хабарда.
2 январь куни прогнозга кўра, Якутскда ҳаво ҳарорати кечаси минус 51 даражагача тушиши мумкин.