Бугун 20 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ёнилғи нархининг кескин ошиши фонида дунё бўйлаб авиакомпаниялар парвозларни қисқартирмоқда

Ёнилғи нархининг кескин ошиши фонида дунё бўйлаб авиакомпаниялар парвозларни қисқартирмоқда

Ёнилғи нархининг кескин ошиши фонида дунё бўйлаб авиакомпаниялар парвозларни қисқартирмоқда — Bloomberg.

Агентлик маълумотларига кўра, Нидерландиянинг КLM авиакомпанияси Амстердамдан амалга ошириладиган 80 та рейсни бекор қилади. Аввалроқ United Airlines, Lufthansa ва Cathay Pacific Airways каби авиаташувчилар ҳам зарарни камайтириш мақсадида йўналишларни қисқартириб, шундай чораларни кўрган эди.

Қайд этилишича, май ойида жаҳон бўйича авиаташувлар ҳажми 3 фоизга камайган. Мутахассислар бу йил учун дастлабки 4–6 фоизлик ўсиш прогнозини қайта кўриб чиқмоқда ва маълум шароитларда яна 3 фоизга пасайиш эҳтимоли борлигини таъкидламоқда.

Яқин Шарқда уруш бошланганидан сўнг юзага келган узилишлар минтақа ташқарисига ҳам тарқалиб, ёзги мавсумга таҳдид солмоқда. Delta Airlines раҳбари Эд Бастиан ёнилғи харажатлари 2,5 миллиард долларга ошганини маълум қилиб, рентабелсиз рейслар қайта кўриб чиқилиши ҳақида огоҳлантирган.

Bloomberg'нинг ёзишича, авиакомпаниялар “ўзини ўзи сақлаш” режимига ўтмоқда. Жумладан, Lufthansa 27 та самолётни эксплуатациядан чиқарган, Qantas Airways АҚШга парвозларни қисқартиради, Air Canada ва British Airways эса айрим йўналишларни бекор қилмоқда. Таҳлилчиларнинг огоҳлантиришича, агар юқори нархлар сақланиб қолса, бекор қилинишлар сони янада ортади ва айрим йўналишлар вақтинча йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин.

Киритилди: Бугун 18:36. Ўқилди: 271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!