Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланди

Ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланди

Қонун (1186-сон, 02.11.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

🏢 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, объектларни қуриш учун ер участкаларини ажратиш, лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда:

🔹 ваколатли орган ҳамда хулоса берувчиларнинг зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришига ўз мансаб ваколатларидан фойдаланиб, қонунга хилоф равишда аралашиш:

➡️ БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

✅ Суюлтирилган углеводород газини истеъмолчиларга автомобилларга газ қуйиш шохобчалари томонидан маиший газ баллонларида бериш:

➖ БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

📝 Бозорлар, савдо комплекслари ва савдо-кўнгилочар марказлари мулкдорларининг учинчи шахслар ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёнғин юзага келиши натижасида зарар етказганлик учун ўзининг фуқаролик жавобгарлигини, шунингдек ушбу объектларни ёнғиндан мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслиги:

➡️ мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

📝 Ёнғин аудитини ўтказишга оид қонунчиликда белгиланган талаблар ва шартларни бузиш:

🩸 фуқароларга БҲМнинг 15 баравари, мансабдор шахсларга эса 30 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Киритилди: 14:13 04.11.2026. Ўқилди: 663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар