Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Йирик банклар "Манчестер Сити"нинг трансфер битимларини молиялаштиришдан бош тортмоқда

Йирик банклар "Манчестер Сити"нинг трансфер битимларини молиялаштиришдан бош тортмоқда

Банклар «Манчестер Сити» билан боғлиқ трансферларни молиялаштиришдан бош торта бошлади.

Бу ҳақда Bloomberg портали хабар бермоқда.

Манбага кўра, кредиторлар Англия Премьер-лигасининг (АПЛ) молиявий қоидаларини бузгани учун «шаҳарликлар»га нисбатан мустақил комиссия қандай қарор чиқаришини кутишни маъқул кўрмоқда.

Гап «Манчестер Сити»нинг янги футболчиларни сотиб олиш билан боғлиқ трансферлари ҳақида кетмоқда. Бундай ҳолатларда банклар томонидан ажратиладиган кредитлар футболчини сотувчи клубга трансфер пулининг катта қисмини «шаҳарликлар»дан тўловлар келиб тушишини кутмасдан, олдиндан олиш имконини беради. Бундай схемалар орқали банклар хусусий кредитлаш бозоридаги йирик мижозларни жалб қилади.

Bloomberg маълум қилишича, Германиянинг Oldenburgische Landesbank AG банки Алан Андраденинг «Палмейрас»дан 34 миллион фунт стерлингга (тахминан 44,9 миллион доллар) трансферини молиялаштириш бўйича битимдан чиққан. Ушбу трансфер 2026 йил ёзида расмийлаштирилган.

Киритилди: 13:50 15.11.2026. Ўқилди: 524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар