Halyk Bank (Қозоғистон) Click’нинг 49% улушини $176,4 млн га сотиб олмоқда. Бу Click’нинг умумий баҳосини $360 млн га етказди — бу эса Ўзбекистон финтехи учун рекорд!
Келишувга кўра, Halyk банк 49 фоиз Click акцияларини 176,4 миллион долларга харид қилади, Click эса Tenge Bank’даги шу миқдордаги улуши учун 60,76 миллион доллар тўлайди.
Банк матбуот хизмати хабар беришича, иккала компания ҳам мустақил юридик шахс сифатида фаолиятини давом эттиради.
Бу ўзаро инвестиция алмашинуви Қозоғистон ва Ўзбекистон молия регуляторларининг рухсатидан сўнг кучга киради.
Мижозлар учун шартлар ўзгармайди, амалдаги барча келишувлар кучда қолади.