Украина бош қўмондони генерал-полковник Александр Сирскийнинг маълумотларига кўра, 2024-йил 30-декабр ҳолатига кўра, урушда 427 минг россиялик аскар ҳалок бўлган ёки яраланган.
Украина Мудофаа вазирлиги 2 январ куни эълон қилган баёнотда Россиянинг ўтган йилги йўқотишлари 430 790 нафарни ташкил қилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россиянинг 2024 йилдаги йўқотишлари кунига ўртача 1180 тани ташкил этади ва ва ҳар квадрат километрга 103 га яқин йўқотишлар олинган.
Украина маълумотларига кўра, йил охирига келиб Россиянинг йўқотишлари кўпайган. Мудофаа вазирлиги энг кўп йўқотишлар ноябр ойида - 45 720 та, декабр ойида - 48 670 та бўлганини маълум қилди. Ушбу рус аскарларининг қанчаси ҳалок бўлгани ва қанчаси яралангани номаълум.