Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Йигит севган қизининг олдида ўз жонига қасд қилди

A A A
Йигит севган қизининг олдида ўз жонига қасд қилди

2-июл якшанба куни Киевшина вилоятида ўсмир йигит рашк сабаб ўз жонига қасд қилди. Бу воқеанинг ягона гувоҳи эса унинг севгилиси бўлди, дея хабар берди “24tv.ua”.

Маълум қилинишича, Городишч-Пустоваровк қишлоғида якшанба куни эндигина 16 ёшини қарши олган Владислав бу дунёни тарк этган. Уйнинг олдидан то қабристонгача йўл оппоқ гуллар билан безатилган. Бахтсиз севгиси туфайли ўзини осганлиги ҳақидаги хабар эса барчани ҳайратда қолдирди.

Энг яқин ўртоғининг таъкидлашича, Владислав севган қизи билан жанжаллашиб қолган. Бир ой ўтар-ўтмас қиз бошқаси билан учрашишни бошлаган. Мудҳиш воқеа юз берган тунда жуфтлик тунги клубларнинг бирида кўришишади.

Йигит қизга агар ёнига қайтмаса, ўз жонига қасд қилишини айтади. Қиз эса унинг бу гапларига ишонмайди. Владислав бўлса севганининг кўз олдида ўзини осиб ўлдиради.

Киритилди: 15:00 03.07.2018. Ўқилди: 3026 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар