Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Яшнободда ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди

Яшнободда ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди

Бугун соат 03:45 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида 2004 йилда туғилган Ж.Й. Lacetti русумли автомашинани бошқариб кетаётган вақтда рул бошқарувини йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва 1977 йилда туғилган С.А. бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомашина билан тўқнашган. Оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Nexia-3 русумли автомашина йўловчиси олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Lacetti ва Nexia-3 русумли автомашиналар ҳайдовчиларига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Киритилди: Бугун 17:06. Ўқилди: 425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!