30-апрель куни соат 21.30 да Яшнобод тумани Авиасозлар кўчасида номаълум ҳайдовчи пиёдани туртиб юборди. ЙТҲ натижасида 48 ёшли Зулхумор Х. тан шикастлари билан шифохонага етказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Ҳайдовчи ЙТҲ жойидан жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатмасдан ва ҳодиса ҳақида ички ишлар органларига хабар қилмасдан яширинган. Қидирув тадбирлари давомида аниқланишича, пиёдани Матиз ҳайдовчиси 48 ёшли Сардор М. туртиб юборган. Машина тез орада топилди, ҳайдовчи қидирилмоқда. ЙТҲнинг тахминий сабаби: пиёда йўлни белгиланмаган жойдан, пиёдалар йўлакчасидан 24 метрлик узоқликда кесиб ўтаётган бўлган.