Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод ва Мирзо Улуғбек тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “P.K.” МЧЖ масъул шахслари Яшнобод тумани, “Гўзал” МФЙ ҳудудидаги биносида ва Мирзо Улуғбек тумани, “Олимлар” МФЙ масъул шахслари МФЙ биносида сув насосларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 236,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қамаши ва Чироқчи тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “У.Б.” фермер хўжалиги раҳбари С.Б. ва “O.R.” фермер хўжалиги раҳбари Ғ.Т.лар сув насосларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, жами 81 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:39 11.08.2025. Ўқилди: 652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!