Бугун “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Бўстонлиқ илмий тажриба стансиясига тегишли 50 гектар ер майдонида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази аппарати ҳамда Тошкент вилоятида жойлашган нав синаш стансия ва участкалари билан биргаликда 20 нафарга яқин фаол ва кўнгилли жамоаси ўзларига ажратилган ҳудудда мевали кўчатлар экишмоқда.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Авлодларимиз биздан кейин ҳам муносиб табиий муҳитда яшаши керак” ҳар биримиз ўз маҳалла ва кўчаларимизда мазкур лойиҳани фаол иштирокчиси сифатида келгуси авлод учун яшил макон қолдирмоғимиз зарур.
Зеро, гўзаллик, яратувчанлик ва келгуси авлодга ғамхўрлик аждодларимиздан бизга мерос.
Анъаналарнинг давоми эса борлиқни асраш, экологик муаммоларни бартараф этишда фаолликни талаб этади.