Бугун 24 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ясама (улама) соч тақишнинг ҳукми қандай?

A A A
Ясама (улама) соч тақишнинг ҳукми қандай?

Муҳаммад Усмон Шабир бу масаланинг энг нозик томонларигача батафсил ўрганиб чиққач, қуйидаги фикрларни айтиб ўтган:

  • Агар аёлнинг сочига уланган нарса табиий жундан бўлиб, кўрган одам уни ҳақиқий соч деб ўйлайдиган бўлса, у қил бўладими, юнгдан йигирилган ёки бошқа бўладими, ҳаром ҳисобланади. Уламанинг ҳаром бўлиш омили алдов вужудга келгани ҳисобланади.
  • улама табиий сочга ўхшамаса ва киши бир қарашдаёқ унинг ясама эканини фарқласа, алдов юзага келмагани боис, ҳаром ҳисобланмайди.
  • Сочга турли рангдаги латта ва шунга ўхшаш жамалк ва сочпопук каби нарсаларга улама улама деб қаралмайди, ҳадисда келган қайтариққа ҳам кирмайди.[1]

Табиий соч экишнинг шаръий ҳукмлари

Кишилар кўп ҳолларда йигирма ёшдан кейин соч тўкилиши муаммосидан азият чекадилар. Соч тўкилиши оқибатида, бошнинг ҳамма қисми ялтираб қолади. Аксарият ҳолларда, ирсий, турли ижтимоий омиллар таъсирида турли даражадаги тепакаллик кузатилади.

Мана шу сабаб, кишилар соч эктириш амалиётига мурожаат қиладилар. Бундай жарроҳлик амалиётлари бугунги кунда энг хавфсиз ва соч тўкилиши муаммосини бартараф этишда фаол амалиётлардан ҳисобланади.

Бу амалиётда, биринчи бошнинг орқасидаги соч кўп бўлган соҳадан тирик соч илдизлари (пиёзчалари) белгилаб олинади. Кейин соч кўчириладиган соҳа анестезиялагандан (наркоз урилгач) кейин одатда, ҳеч қандай оғриқ сезилмайди. Соч илдизларини чиқариб олиш бир неча соат давом этиши мумкин.

Керакли соч илдизлари ажратиб олинган бош соҳаси ёпилади. Оғриқсиз ўтишини таъминлаш мақсадида, кейин соч экиладиган қисм анестезияланади.

Соч илдизчаларини ўтқазиш учун бош терисининг тубига, стерилланган ва ўта нозик тиббий асбоблар ёрдамида йўл очилади. Соч эктирган киши амалиётнинг эртаси куни уйига кетиши мумкин. Уч-тўрт ой ўтгач, бошга экилган илдизлардан соч ўсади ва табиий даражада давом этади. Уни кесиш мумкин, алоҳида парвариш ва даво шарт қилинмайди.[2]

Соч экишнинг ҳукми

Калликдан азият чекадиган кишининг бу йўл билан даволаниши шаръан жоиз. Сочни жарроҳлик амалиёти ёрдамида кўчириб ўтказиш қайтарилган соч улаш масаласига кирмайди. Чунки бу инсоннинг ўз сочини ўз танасида ўстириб амалга оширилади, бунда бировнинг сочи улаш ҳолати йўқ.[3]

Зебуннисо Қутбиддин қизи

Киритилди: 17:45 18.05.2021. Ўқилди: 8402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!