Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин армиянинг штатдаги умумий сонини 2 426 130 кишига етказиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Шундан ҳарбий хизматчилар сони 1 510 000 дан 1 535 000 кишигача кўпайтирилди.
Фармон 1 августдан кучга киради. Ҳужжатда қайд этилишича, бу каби ўзгаришлар РФ Қуролли Кучлари таркибида ҳарбий-қурилиш бўлинмалари ташкил этилиши билан боғлиқ.
Армиянинг штатдаги сонини (2 399 130 кишигача) ошириш тўғрисидаги аввалги фармон бир ойча муқаддам имзоланган эди. Ушбу қарор нима сабабдан қабул қилинганига аниқлик киритилмаган.
Бу сўнгги ярим йил ичида армия сонининг учинчи бор ўзгаришидир. Бундан олдинги иккита фармон 2026 йилнинг март ва июнь ойларида имзоланган эди.
Умуман олганда, Россия ва Украина ўртасидаги уруш бошланганидан бери Путин ортиқча тўсиқларсиз армия сафини олинчи маротаба кенгайтирмоқда.