Яқин Шарқдаги француз фуқароларини қайтариш учун ташкил этилган биринчи самолёт Парижга етиб келди.
Бу ҳақда France24 телеканали хабар берди.
"Франция ҳукумати томонидан Яқин Шарқда қолиб кетган фуқароларни қайтариш учун ташкил этилган биринчи рейс чоршанба куни эрталаб Уммонда Шарл де Голл аэропортига етиб келди. Air France самолётида ҳам компания ходимлари, ҳам мижозлар, хусусан, кичик болали оилалар ва ҳомиладор аёллар бор эди", деб хабар берди телеканал.
Ҳукумат маълумотларига кўра, минтақадаги қарийб 400 минг француз фуқароси қайтариш сўровини юборган.