Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Яқин Шарқдаги кескинлик сабаб ОФК Чемпионлар лигаси ўйинлари қолдирилди

Яқин Шарқдаги кескинлик сабаб ОФК Чемпионлар лигаси ўйинлари қолдирилди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Абу-Даби, Дубай ва Доҳа шаҳарларида бўлиб ўтиши керак бўлган Чемпионлар лигаси баҳслари қолдирилганини эълон қилди.

Бунга Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги ҳарбий можаро сабаб бўлди. Эрон томонидан учирилган снарядлар, жумладан, Америка базалари жойлашган қўшни давлатлар ҳудудига ҳам келиб тушмоқда.

"ОФК тез суръатлар билан ривожланаётган ушбу вазиятни синчковлик билан кузатишда давом этади ҳамда барча ўйинчилар, жамоалар, расмий шахслар ва мухлислар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ўз позициясида қатъий қолади", — дейилади ОФК баёнотида.

Киритилди: Бугун 15:38. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!