Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Японлар нима қилиб юрибди?

Японлар нима қилиб юрибди?

Беларусь хавфсизлик кучлари собиқ совет давлати ва иттифоқчи Россиянинг чегара ҳудудлари ва ҳарбий объектларини кузатганликда гумон қилинган япон разведкаси агентини қўлга олди, деб хабар қилди Беларус матбуоти чоршанба куни.

Беларусь давлат телеканали «Беларус 1» ҳибс ҳақида хабар берди ва пайшанба куни батафсил маълумот беришини айтди.

Беларуь ОАВлари ҳибсга олинган япон фуқароси гўёки Беларусдаги ижтимоий ва иқтисодий вазият, Хитойнинг «Бир камар, бир йўл» ташаббусини амалга оширилиши ва Беларуснинг Украина билан чегарасидаги вазият бўйича разведка маълумотларини йиғиш билан шуғуллангани айтилган.

Хабарларда айтилишича, у ҳарбий инфратузилмани суратга олган.

АҚШ томонидан молиялаштириладиган Озодлик радиосининг Беларус телевидениеси хабаридан иқтибос келтиришича, бу шахс жануби-шарқдаги Гомел шаҳрида ҳибсга олинган.

Унда айтилишича, эркак аввалроқ рафиқаси туғилган шаҳардаги университетда япон тилидан дарс берган ва япон маданияти ва анъаналари кўргазмасини ташкил қилган.

Киритилди: 16:30 05.09.2024. Ўқилди: 2913 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!