Бугун 4 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Япониянинг янги бош вазири Ким Чен Ин билан шахсан учрашишга тайёрлиги ҳақида гапирмади

Япониянинг янги бош вазири Ким Чен Ин билан шахсан учрашишга тайёрлиги ҳақида гапирмади

Япониянинг янги бош вазири Сигэру Исиба ўзидан олдингиларидан фарқли ўлароқ, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан шахсий учрашув ўтказишга тайёрлиги ҳақида гапирмади.

Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Парламентдаги биринчи асосий нутқини сўзлаган Исиба Шимолий Корея разведкаси томонидан ўғирлаб кетилган Япония фуқаролари муаммосини тезда ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга ваъда берди, бироқ ўзидан олдинги уч нафар бош вазир – Фумио Кисида, Ёсихиде Суга ва Синдзо Абедан фарқли ўлароқ, у ўзининг Ким Чен Ин билан шахсий учрашув ўтказишга тайёрлиги ҳақида гапирмади.

Синдзо Абе илк бор 2018 йилда КХДР етакчиси билан учрашиш ниятида эканлигини билдирганди.

Киритилди: Бугун 10:22. Ўқилди: 245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!