Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Японияда юз ёшдан ошганлар сони биринчи марта 100 мингдан кўпайди

Японияда юз ёшдан ошганлар сони биринчи марта 100 мингдан кўпайди

Японияда юз ёшга тўлган ва ундан ошган аҳоли сони биринчи марта 100 минг нафардан ошди. Бу ҳақда «Ёмиури» газетаси мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, 1 сентябрь ҳолатига Японияда юз ёшдан ошганлар сони 107 677 нафарни ташкил этган. Бу ўтган йилга нисбатан 7914 нафарга кўп.

Маълумотлар ҳар йили 21 сентябрда нишонланадиган Қарияларни ҳурмат қилиш куни арафасида тўпланади. Японияда юз ёшдан ошганлар сони кетма-кет 56-йил рекорд даражага етмоқда. 1963 йилда статистика юритила бошланганида мамлакатда бундай ёшдаги атиги 153 нафар киши бўлган.

Юз ёшдан ошганларнинг қарийб 90 фоизини аёллар ташкил этади — уларнинг сони 94 298 нафар. Мамлакатдаги энг кекса аёл Киотода яшовчи 114 ёшли Fue Kishimoto ҳисобланади.

Энг кекса эркак эса Кумамото префектурасида яшовчи 112 ёшли Hikaru Kato бўлиб, Японияда юз ёшдан ошган эркаклар сони 13 379 нафарни ташкил этади.

Киритилди: 18:02 15.09.2026. Ўқилди: 671 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!