Япониянинг янги Epsilon S қаттиқ ёқилғили ракетасининг иккинчи босқич двигателини синовдан ўтказаётганда ёнғин содир бўлган.
NHK телеканали Япониянинг JAXA аэрокосмик агентлигига таяниб хабар беришича, ёнғин Кагошима префектурасидаги Танегашима космодромида содир бўлган.
Қайд этилишича, воқеа жойида ёнғин ўчириш отрядлари иш олиб бормоқда, Аэрокосмик агентлик ҳодисанинг сабабларини ўрганмоқда.