Япониялик тадқиқотчилар видеони матнга айлантира оладиган сунъий интеллект технологиясини ишлаб чиқишди. У видеоматериални таҳлил қила олади ва экранда кўрганини ёзма равишда тушунтира олади.
Ишланма электроника гиганти NECга тегишли.
Технология автомашина камераси тасвирларини текшириш ёки қурилиш майдончасидаги видеони таҳлил қилиш ва иш журналларини яратиш орқали бахтсиз ҳодисалар ҳақида ҳисобот яратиш учун фойдали бўлади, деб хабар беради korrespondent.net.
“Масалан, агар ушбу янги технологиядан мотоцикл ҳалокатини кўрсатадиган камерали ёзувни таҳлил қилиш сўралса, у содир бўлган воқеани тасвирлаш учун сўзлар кетма-кетлигини ҳосил қилади. Кейин генератив сунъий интеллект ўқувчи учун матннинг аниқроқ тавсифини яратиш учун ушбу сўзларни таҳрирлайди”, деб тушунтирди ишлаб чиқувчилар.