“Ампил” тўфони яқинлашиб келаётгани муносабати билан авиакомпаниялар юзлаб рейсларни бекор қилади, темир йўллар эса 16 август куни Японияда ўз фаолиятининг бир қисмини тўхтатади, дея хабар беради Reuters.
Япония метеорология бошқармаси томонидан “кучли” деб таснифланган “Ампил” тўфони (№7 тўфон) Токио ва унинг атрофидаги ҳудудларга йўл олмоқда.
Бошқарма маълумотларига кўра, шамолнинг тезлиги секундига 35 метрга етган, максимал кучайиши эса секундига 50 метрга етган.
-Тўфон яқинлашар экан, биз аҳолини бўронлар, баланд тўлқинлар ва кучли ёмғир туфайли ўта эҳтиёткор бўлишга чақирамиз, — деди метеорология бошқармаси вакили.
Japan Airlines авиакомпанияси 191 та ички ва 26 та халқаро рейсларни бекор қилишни режалаштираётганини айтди.
Яна бир йирик авиакомпания All Nippon Airways (ANA) жума куни режалаштирилган 280 та ички рейсларни бекор қилганини эълон қилди, бу эса 60 000 дан ортиқ йўловчига таъсир кўрсатди.
Central Japan Railway компанияси жума куни Токио ва Нагоя ўртасидаги барча «синкансэн» тезюрар поезди қатновини бекор қилишини айтди.