Японияда кучли сел туфайли 30 минг аҳоли эвакуация қилинади.
Хонсю оролидаги Ишикава префектурасида офат сабабли беш даражали хавфнинг тўртинчи даражаси эълон қилинди — бу дарҳол эвакуация қилишни талаб қилади.
Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, 6 мингга яқин хонадон электрсиз қолган, бир киши бедарак йўқолган, ҳамда айрим жойларда ер ўпирилиш хавфи бор.