Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия Украина билан музокара бошлаши мумкин, фақат...

Россия Украина билан музокара бошлаши мумкин, фақат...

Кремль Украина билан ҳеч бўлмаганда жанговар ҳаракатларни тўхтатиб туриш бўйича тинчлик музокараларига тайёрлигини билдиради, бироқ улар Украина Қуролли кучлари Курск вилоятини тарк этгандан кейингина музокара бошлаши мумкин. Бу ҳақда “Вёрстка” нашри президент маъмурияти ва музокаралар жараёнига яқин шахсларга таяниб хабар берди.

Кремлга яқин манбанинг таъкидлашича, Москва “орқага чекинган”дек кўринмаслиги учун Россия Курск вилоятида муваффақиятли қарши ҳужум ўтказиши керак. Унинг сўзларига кўра, буни амалга оширишга “вақт имкон беради”, чунки режага кўра, АҚШ томонидаги мулоқот Дональд Трамп маъмурияти томонидан у 20 январда лавозимга киришганидан сўнг назорат қилинади.

“Украина Қуролли кучлари Курск вилоятида экан, музокаралар бўлмайди. Мақсад — йил охиригача уларни мағлубиятга учратиш”, дея тасдиқлаган президент маъмуриятига яқин иккинчи манба.

Музокарага тайёргарлик жараёнидан хабардор манбага кўра, айни дамда Россия томони Украина билан тўғридан тўғри мулоқотга киришмаяпти.

“Украина қўшинлари Курск вилояти ҳудудини тарк этганидан сўнг, айнан Путин можарони тўхтатишни таклиф қилади”, дея қўшимча қилган у.

Манбанинг қўшимча қилишича, Украина армияси Россия ҳудудига киришидан аввал Украина билан энергия инфратузилмасига ҳужумларни тақиқлаш бўйича келишувга эришиш режаси бўлган, шундан сўнг томонлар музокараларга киришишлари мумкин эди.

Киритилди: 09:12 10.11.2024. Ўқилди: 1706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!