Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украина футбол жамоаси ўйин олдидан “военкомат”га олиб кетилди

Украина футбол жамоаси ўйин олдидан “военкомат”га олиб кетилди

Украинанинг Полтава вилояти футбол жамоаси ўйин олдидан Ҳарбий рўйхатга олиш идорасига олиб кетилди, деб хабар берди украиналик спорт журналисти Игор Бурбас.

“Ўтган дам олиш кунлари “Полтава” клуби “Кудровка”га қарши уй учрашувига йўл олган. “Полтава” жамоасининг автобуси ҳарбийлар томонидан тўхтатилган ва жамоа Ҳарбий рўйхатга олиш идорасига олиб кетилган. Менга маълум қилинишича, уларнинг барчасига ҳарбий хизматга чақирув қоғози берилган”, деди журналист ўзининг YouTube’даги каналида.

Журналистнинг қўшимча қилишича, чақирув қоғози топширилгач, футболчилар ўйинга қўйиб юборилган, бироқ жамоада кайфият йўқолган ва улар ўйинни 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунлаган.

Украинада сафарбарликни кучайтириш ҳақидаги қонун 18 майдан кучга кирди. Ҳужжат ҳарбий хизматни ўташга мажбур бўлган барча шахсларни ҳужжат кучга кирган кундан бошлаб 60 кун ичида ҳарбий хизматга чақириш бўлимида ўз маълумотларини янгилаш мажбуриятини юклайди. Буни амалга ошириш учун ҳарбий хизматга шахсан келиш ёки “ҳарбий чақирилувчининг электрон ҳисоб варағи”да рўйхатдан ўтиш керак.

Украина қонунчилигига кўра, чақирув варақаси, ҳатто чақирилувчи уни шахсан кўрмаган бўлса ҳам, топширилган ҳисобланади. Қонунга мувофиқ ҳарбий хизматни ўташга мажбур бўлганлар ўзи билан ҳар доим ҳарбий гувоҳномани олиб юриши ва уни ҳарбий комиссия ходимлари ва ички ишлар органларининг биринчи талабига кўра тақдим этиши шарт.

Киритилди: 09:56 10.11.2024. Ўқилди: 1497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!