Япониянинг Кансай аэропортига йўналтирилган камида олтита рейс аэропортнинг чекланган ҳудудида шубҳали шахс туфайли бошқа аэропортларга йўналтирилди.
Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.
Кансай аэропортининг хавфсизлик зонасига бостириб кирганлиги ҳақида маълумот олинганидан сўнг, учиш-қўниш йўлаклари тахминан бир соатга ёпилган. Бироз вақт ўтгач, шубҳали шахс қўлга олинди ва полиция уни сўроқ қилмоқда.
Бу вақт ичида бир нечта рейслар бекор қилинди ва олтита самолёт бошқа аэропортларга йўналтирилишига тўғри келди.