Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Японияда ишдаги стресс туфайли руҳий касалликлар сони бўйича антирекорд қайд этилди

Японияда ишдаги стресс туфайли руҳий касалликлар сони бўйича антирекорд қайд этилди

2023 йилда иш билан боғлиқ стресс руҳий касалликлар ривожланишига сабаб бўлган японияликлар сони рекорд даражага етди.

Бу ҳақда Япония соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги маълумотлари дарак бермоқда.

Жорий ноябрь Японияда "Кароси" огоҳлик ойидир, бу атама "ортиқча иш туфайли ўлим" деган маънони англатади. Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда руҳий касалликлар, жумладан, депрессия сабаби сифатида ишда стресснинг кучайиши расман ташхис қўйилганлар сони 883 нафарга етган – бу тегишли статистик маълумотлар йиғилгандан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Бундан ташқари, улар орасида 52 нафар раҳбарлик лавозимини эгаллаган киши бор - йил давомида бу кўрсаткич 15 тага кўпайди ва тарихдаги энг юқори кўрсаткичга айланди. Ишдаги стресс 15 кишини ўз жонига қасд қилишга олиб келди - бир йил аввалгидан 4 киши кўп.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Японияда ўрта бўғин менежерлари ўз раҳбариятининг босимига дучор бўлмоқдалар, чунки улар бир томондан ўз иш маданиятини ислоҳ қилиш ва қўл остидагиларнинг иш вақтини қисқартириш, шу билан бирга иш унумдорлигини сақлаб қолиш ёки ҳатто ошириш талаб этилади. Натижада, менежерларнинг ўзларига иш юки ва уларнинг иш соатлари сони ортади - сўровлар шуни кўрсатадики, Японияда ўрта бўғин менежерлари оддий ходимларга қараганда ишда кўпроқ вақт сарфлашади.

Киритилди: Бугун 10:29. Ўқилди: 426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!