Мамлакат ғарбидаги Осака шаҳрида автомобиль бир гуруҳ мактаб ўқувчиларини босиб ўтди.
Бу ҳақда Япония жамоат телевидениеси (NHK) хабар берди.
Ҳодиса маҳаллий бошланғич мактаб ёнидаги тор кўчаларнинг бирида содир бўлди.
Камида етти нафар бола жароҳат олди - олтитаси ҳушида, яна бирининг аҳволи аниқланмоқда. Воқеа жойида полиция ходимлари ишлаяпти, улар ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.