Япониянинг Нагоя шаҳрида енгил автомобиль пиёдалар йўлагига чиқиб кетиб, бир гуруҳ пиёдалар устига бориб урилган.
Бу ҳақда JNN телеканали хабар бермоқда.
Қутқарув хизматларининг маълум қилишича, фавқулодда вазиятда камида етти киши жабрланган.
Айтилишича, автомобиль пиёдалар йўлагини йўл қисмидан ажратиб турувчи бетон тўсиқ билан тўқнашиб кетганида жиддий зарар кўрган.