Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Япония ташқи ишлар вазири: Токио консулни Владивостокдан чиқариб юбориш учун жавоб чораларини кўриб чиқмоқда

Япония ташқи ишлар вазири: Токио консулни Владивостокдан чиқариб юбориш учун жавоб чораларини кўриб чиқмоқда

Япония Владивостокдаги консули Мотоки Татсунори чиқариб юборилишига қарши жавоб чораларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Ёшимаса Хаяши маълум қилди.

"Биз ҳозирда тегишли чораларни кўриб чиқяпмиз, аммо ҳозирча мен буни оммага эълон қилишга тайёр эмасман", - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Тацунори Россияни 28 сентябрда тарк этган, бироқ ҳали Японияга етиб бормаган.

Аввалроқ ФСБ Япониянинг Владивостокдаги консули Мотоки Тацунори жосуслик операциясини олиб бораётган вақтида ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди. Япония дипломати персона нон грата деб эълон қилинди.

Киритилди: 12:33 30.09.2022. Ўқилди: 1849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!