Бу ҳақда The Japan Times ёзмоқда.
Япония мудофаа кучлари Япония оролларининг жануби-ғарбида, Амами архипелагидаги Рюкю оролларининг шимолий қисмида жойлашган Токуношима ороли (Кагосима префектураси) устидан назоратни қайтариш бўйича операция ўтказди. The Japan Times газетасининг тушунтиришича, Япония расмийлари Токуношима оролини ХХР билан зиддият юзага келган тақдирда ҳимоясиз деб ҳисоблайди.
Амами ороллари тахминан Япония ва Тайван ўртасида жойлашган. Хитой-Тайван муносабатларидаги кескинлик туфайли Токио чекка ҳудудларни ҳимоя қилишга кўпроқ эътибор бера бошлади. Бу йил Токуношимада япон ва америкалик ҳарбийлар иштирокида машғулотлар ўтказилганди.