Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Япония Россияга қарши санкцияларни яна кенгайтирди

Япония Россияга қарши санкцияларни яна кенгайтирди

Япония ҳукумати Россияга қарши янги санкциялар пакетини тасдиқлади. Бу ҳақда Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлигига таяниб, "ТАСС" хабар бермоқда.

"Мамлакатимиз Украинадаги вазият билан боғлиқ халқаро саъй-ҳаракатларга ҳисса сифатида ва етакчи давлатлар томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни инобатга олган ҳолда, қуйидаги характердаги ташқи савдо операцияларини тақиқлаш чораларини киритмоқда: экспортни тақиқлаш, хусусан Россия Федерациясининг кимёвий қурол билан боғлиқ товарлари", - дейилади баёнотда.

Рўйхатлар мудофаа саноатига тегишли 21 та ташкилот билан тўлдирилди. Шунингдек, у кимёвий қурол ишлаб чиқариш билан боғлиқ товарларни етказиб беришни тақиқлашни ҳам киритади. Янги санкциялар 3 октябрдан кучга киради.

Япониядан экспорт қилиш тақиқланган ташкилотлар рўйхатига "Мосэлектронпроект" ОАЖ, НПО "Эталон", "Энергия" ОАЖ, А. И. Алихонов номидаги Назарий ва экспериментал физика институти Миллий тадқиқот маркази Курчатов институти киради.

Киритилди: 21:47 26.09.2022. Ўқилди: 2262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!