Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Япония ОФКдан чиқиш билан таҳдид қилмоқда. Нима учун?

Япония ОФКдан чиқиш билан таҳдид қилмоқда. Нима учун?

Японияликларнинг норозилигига сабаб — Осиё футбол конфедерациясида Саудия Арабистони ва Қатарнинг таъсири ортиб бораётганидир. Клублар адолатсиз ҳакамлик қарорлари, ноқулай тақвимлар ва шубҳали мусобақа форматлари ҳақида фаол шикоят қилмоқда. Японияда ҳатто янги «Шарқий Осиё федерацияси» ташкил этиш масаласи муҳокама қилинмоқда, унга минтақага мансуб бошқа норози мамлакатлар ҳам қўшилиши мумкин.

Норозиликка сабаб бўлган ҳолатлардан бири Осиё Чемпионлар Лигасида юз берди. Хитойнинг «Шаньдун Тайшань» клуби мусобақадан чиқиб кетди ва ОФК унинг натижаларини бекор қилди. Бу эса япониялик «Виссел Кобе»ни уч очкодан маҳрум этди. Натижада клуб кучлироқ рақибга тўғри келди, жавоб учрашувини ўз майдонида ўтказиш имкониятини йўқотди ва мусобақадан чиқиб кетди. Шу билан бирга, кейинги босқич ўйинлари Саудия Арабистонида ўтказилган.

Қўшимча норозиликка 2026 йилги Жаҳон чемпионатига саралашнинг мини-турнири сабаб бўлди. Саудия ва Қатар барча ўйинларини уйда ўтказди ва ҳар бир баҳс орасида деярли бир ҳафта дам олиш имконига эга бўлди, уларнинг рақиблари эса бир неча кун орасида майдонга тушишди. Натижада ҳар икки давлат ҳам фақат биттадан ғалаба билан Жаҳон чемпионатига чиқди — бу эса федерацияга бўлган танқидни янада кучайтирди.

Киритилди: 23:16 12.11.2025. Ўқилди: 1286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!