Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Япония бош вазирининг машинаси автоҳалокатга учради

A A A
Япония бош вазирининг машинаси автоҳалокатга учради

Япония бош вазири Шигеру Ишиба машинаси олдинда кетаётган ҳукумат раҳбарини ҳимоя қилувчи махсус полиция машинасига бориб урилган. Ахборот агентлигининг хабар беришича, Ишиба жабрланмаган.

Бош вазирнинг машинаси Тоттори шаҳрида светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турганда хавфсизлик машинасига бориб урилган. У ерда бир кун аввал ҳукумат раҳбари ҳукмрон Либерал-демократик партия фаоллари, маҳаллий аҳоли билан учрашди ва унинг уйига ташриф буюрди. Ишиба Токиода туғилган, аммо болалиги ва ёшлиги Тоттори шаҳрида ўтган.

Ҳодиса бош вазир кортежи аэропортга кетаётганда содир бўлган, у кейинчалик у ердан Токиога учиб кетган.

Киритилди: 15:37 01.12.2024. Ўқилди: 1304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!