Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Япония бош вазири тезроқ Жанубий Кореянинг янги президенти билан учрашмоқчи

Япония бош вазири тезроқ Жанубий Кореянинг янги президенти билан учрашмоқчи

Япония бош вазири Сигэру Исиба Жанубий Кореянинг янги президенти Ли Чже Мён билан имкон қадар тезроқ учрашишни исташини айтди.

Япония бош вазири ҳамкорлик, жумладан, АҚШ иштирокидаги уч томонлама форматдаги ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади.

"Тезроқ саммит йиғилишини ўтказиш яхши бўларди", — деди у журналистларга ва Жанубий Кореянинг янги президенти ўз вазифасини эндигина бошлагани ва ҳали маъмуриятни шакллантирмагани боис, вақт борасида ҳозирча аниқ муҳокамалар йўқлигини таъкидлади.

Исиба, шунингдек, "Жанубий Кореяда қайси маъмурият ҳокимиятда бўлишидан қатъи назар, мекик дипломатияси муҳимлигини" таъкидлади. Япония бош вазирининг сўзларига кўра, Япония ҳам, Жанубий Корея ҳам АҚШнинг иттифоқчилари ва “бу борада уларнинг дипломатик ва хавфсизлик сиёсати ўхшаш". "Мен Япония ва Жанубий Корея, шунингдек, Япония, АҚШ ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришни истардим”, — дея қўшимча қилди у.

3 июнь куни Жанубий Кореяда бўлиб ўтган президентлик сайловларида Тобуро демократик партиясидан номзод Ли Чже Мён ғалаба қозонди. Унинг ваколатлари 4 июнь куни бошланади.

Киритилди: 06:47 04.06.2025. Ўқилди: 578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!