Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Япония бош вазири Кисида истеъфога чиқди ва янги раҳбарга йўл очди

Япония бош вазири Кисида истеъфога чиқди ва янги раҳбарга йўл очди

Ўзбекистонга келишни режалаштирган вазир истеъфога чиқишини айтди.

Фумио Кисида Япония Бош вазирлиги учун сентябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда ўз номзодини қайта қўймаслигини ва у истеъфога чиқишини Токиодаги ҳукумат идорасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.

Япония бош вазири Фумио Кисида сентябрь ойида истеъфога чиқишини, сиёсий жанжаллар билан кечган уч йиллик муддатини якунлашини ва нархларнинг кўтарилиши таъсирини бартараф этиш учун янги бош вазирга йўл очиб беришини айтган.

У шунингдек, ЛДП бошқарувида янги юз пайдо бўлиши вақти келганини ва уларнинг раҳбариятини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтган.

«Бу сайловда халққа ЛДП ўзгараётганини ва партия янги ЛДП эканлигини кўрсатиш керак. Бунинг учун шаффоф ва очиқ сайловлар, эркин ва қизғин баҳс-мунозаралар муҳим аҳамиятга эга. ЛДП ўзгаришини кўрсатишнинг энг аниқ биринчи қадами мен четга чиқишимдир. Мен бўлажак партия президентлик сайловларида иштирок этмайман», деган Кисида.

Кисида 2021 йил сентябрида уч йиллик муддатга партия президенти этиб сайланган ва кўп ўтмай умумий сайловда ғалаба қозонган эди.

«У анчадан бери ўлик одам бўлиб юрган», деган Майкл Cуcэк Токиодаги Темпл университетининг Япония сиёсати бўйича мутахассиси. Мутахассис айтишича, Кисидадан жамоатчилик норозилиги олдинги ЛДПнинг Абе ўлдирилишидан кейин собиқ «Бирлашма черкови» билан ўзаро алоқалари шунингдек, пул маблағлари билан боғлиқ можаролар ва инфляция босимини оширган иен курсининг пасайиши билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, Япониянинг Бош вазири Фумио Кисида 9-12 август кунлари Марказий Осиё давлатлари ва Мўғулистонга ташрифи Япониядаги зилзила оқибатида маълум муддатга қолдирилган эди. Шундан сўнг Президент Мирзиёев Кисида билан телефон орқали гаплашиб, Ўзбекистон Япония томонининг «Марказий Осиё + Япония» биринчи саммитини ўтказиш ва Бош вазир Кисиданинг жорий йил 10-11 август кунларига режалаштирилган Ўзбекистонга расмий ташрифи муддатларини кўчириш тўғрисидаги қарорини тўлиқ тушунишни айтган эди

Киритилди: 12:34 14.08.2024. Ўқилди: 1574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!