Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Япония Австралия учун 6,5 миллиард долларлик ҳарбий кемалар қуриб беради

Япония Австралия учун 6,5 миллиард долларлик ҳарбий кемалар қуриб беради

Япония Австралия учун 10 миллиард австралия доллари (тахминан 6,5 миллиард АҚШ доллари) қийматидаги ҳарбий кемаларни қуриш бўйича тарихий шартномани қўлга киритади. Бу 2014 йилда Япония ҳарбий экспорт тақиқини бекор қилганидан бери энг йирик мудофаа шартномаси ҳисобланади.

Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб Report хабар берди.

Шартнома 2026 йилда имзоланиши кутилмоқда. У Mitsubishi Heavy Industries, Япония ва Австралия ҳукуматлари ўртасида тузилади.

Шартнома доирасида:

  • 2029 йилдан бошлаб Японияда учта замонавий Mogami синфидаги кўп мақсадли фрегат қурилиб, Австралия Қироллик ҳарбий-денгиз кучларига етказиб берилади;

  • Яна саккизта фрегат эса Австралиянинг ўзида қурилади.

Австралия ушбу кемаларни Ҳинд ва Тинч океанидаги стратегик денгиз савдо йўллари ҳамда шимолий чегараларини ҳимоя қилиш мақсадида жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳудудларда Хитойнинг ҳарбий таъсири кенгаяётгани таъкидланмоқда.

Киритилди: 16:46 05.08.2025. Ўқилди: 450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!