Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларнинг бирида "Isuzu" автобуси портлаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ФВБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 1 февраль куни соат 08:40 да Янгийўл тумани "Регистон" МФЙ Навбаҳор кўчасида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларнинг бирида юз берган.
"Isuzu" русумли автотранспорт воситасига газ тўлдириш вақтида машинага ўрнатилган баллонидаги махсус металл мослама чиқиб кетган, натижада газ юқори босим билан ҳавога тарқалган.